almiras

Ислом дини талаблари асосидаги мерос тақсимоти

Мусулмон (муслима)нинг мол-мулки унинг вафотидан кейин қуйидаги тамойилларни инобатга олган ҳолда тақсимланади:

  1. Мусулмон бўлмаганлар мусулмонлардан мерос олмайди;
  2. Вакиллик ҳуқуқи эркак меросхўрларга берилади (масалан, марҳумнинг қарзларини тўлаш масаласида);
  3. Меросхўрлар ўртасида улуш тақсимоти Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари асосида амалга оширилади;
  4. Марҳумнинг дафн харажатлари ундан қолган мол-мулкдан қопланади, қарзлари ҳам (агар бўлса) мол-мулкидан тўланади;
  5. Ҳар бир мусулмон (муслима) ўз ҳоҳишига кўра мол-мулкининг 1/3 гача бўлган қисмини васият қилиши мумкин (албатта аввал қарзлар ва дафн харажатлари айриб ташланади), масалан, хайрия ишлари учун ёки узоқ қариндошларга. Агар бундай васиятнома тузилмаган бўлса, унда барча мулк ислом дини талабларига мувофиқ меросхўрлар ўртасида тақсимланади.
  6. Қолган мол-мулк меросхўрлар (яқин қариндошлар: ота-оналар, фарзандлар, турмуш ўртоқлар, ака-ука, опа-сингиллар) ўртасида Қуръони Карим ва тегишли ҳадисларга асосланган ҳолда тақсимланади.