almiras

Меросни ҳисоблаш

Шуни таъкидлаш керакки, ислом дини қонун-қоидаларига кўра, меросда мажбурий улуш талаб қилиш ҳуқуқи бўлган, лекин ўзи мусулмон бўлмаган ҳар қандай даражадаги қариндош учун муайян чекловлар мавжуд.
Қуйидаги ҳадислар бунга асос қилиб олинган:
"Мусулмон кофирнинг молини мерос қилиб ололмайди, кофир ҳам мусулмоннинг мулкини мерос қилиб ололмайди" (Усома ибн Зайддан ривоят қилинган, “Саҳиҳул Буҳорий”да келтирилган).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-росулуллоҳ” деб дилдан тасдиқлаб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади”, дедилар.
Исломни қабул қилиш учун калимаи шаҳодатни (яъни якка Худога (Аллоҳга) ишониш ҳақида гувоҳлик бериш) юқорида Анас ибн Моликдан келтирилган ҳадисга биноан қалбида самимият билан айтиш керак.
Мусулмон бўлмаган ва мусулмон бўлишни истамайдиган қариндошлар меросдан мажбурий улушга даъвогарлик қиладиган меросхўрлар доирасига кириши мумкин эмас

Сиз меросни тахминан хомчўт қилиб кўрасиз:
Бу қуйидагича ҳисобланади:
Қолган мерос = Барча мол-мулк - дафн харажатлари - қарзлар – марҳум васиятига кўра тақсимланадиган мулк (барча мол-мулкнинг 1/3 қисмидан кўп бўлмаган қисми);
Агар шундан сўнг бирор нима қолса, ўша қолдиқ қариндошлар орасида мерос ўлароқ тақсимланади, агар ҳеч нарса қолмаса, у ҳолда шу босқичда тўхталанилади, чунки тақсимлайдиган нарсанинг ўзи йўқ.