almiras

Саволлар ва жавоблар

Бу дунёни тарк этишдан аввал ўз мол-мулкини шариат асосида тақсимлаш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.

Агар бундай қилинмаса, у ҳолда мулк унинг диний мажбуриятлари эътиборсиз қолдирилиб, давлат  қонунчилиги асосида тақсимланади.

Васиятнома бўлмаса, марҳумнинг меросхўрлари ундан қолган мол-мулкни ислом дини талабларига мувофиқ равишда мерос қилиб олишини амалий жихатдан иложи бўлмайди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Васият қилгудек нарсаси бор мусулмон кишига васиятини ёзилган ҳолда ҳузурига қўймай икки кеча (бемор бўлиб) ётиб қолиши дуруст эмас», дедилар». (Саҳиҳ ал-Бухорий).

Фуқаролик Кодексига мувофиқ меросдаги улушнинг ҳақдорлари, аксарият ҳолларда, шариат меъёрларига кўра ҳам, меросхўрлар ҳисобланишади. Албатта, баъзи ҳолатларда Ислом дини талабларига кўра меросга ҳақли бўлганлар давлат қонунчилигига кўра меросга ҳақли бўлмасликлари мумкин. Бундай ҳолатларда улушлар ислом дини қонун-қоидалари асосида тақсимланиши ва шу билан бирга давлат қонунларига зид келмаслиги учун васиятнома расмийлаштиришнинг махсус тартибидан фойдаланиш керак бўлади. Бу ўзига хос ҳолатлар бўлиб, улар ҳуқуқшунос-адвокатлар томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва улар ёрдамида тузилган васиятнома, ислом дини талабларига ҳам, расмий ҳуқуқ тизимининг меъёрларига ҳам мос келадиган бўлиши керак бўлади.

Шариатга кўра, эр хотинидан, агар фарзандлари ва набиралари бўлмаса, барча мол-мулкнинг ярмини, агар хотиннинг меросга ҳақли бўлган қариндош- меросхўрлари бўлса, унда эр мол-мулкнинг чорак қисмини мерос қилиб олади. Хотин эридан ҳам мерос олади, лекин унинг улуши қолган мол-мулкнинг 1/4 ва 1/8 га тенг бўлади.

Давлат қонунчилигига кўра, турмуш ўртоқларнинг мулки, никоҳ шартномаси бўлмаган тақдирда, тенг тақсимланади. Агар эр-хотин мол-мулк бошқа нисбатда тақсимланишини исташса, шариатга мувофиқ никоҳ шартномаси тузиб қўйишлари мумкин.

Васиятномани ҳар сафар қуйидаги ҳодисалар юз берганда янгилаш керак бўлади:

  • эр-хотин ажрашса;
  • фарзанд туғилса;
  • меросхўрлардан бири вафот этса;
  • васиятномани бажарувчи (яъни васият ижрочиси) ёки тайинланган васий вафот этса.

Васиятномани бажарувчи жисмоний ёки юридик шахс бўлиб, унинг мажбуриятлари васиятномада кўрсатилган барча талабларни бажариш, шу жумладан қарзларнинг тўланиши, дафн маросими харажатлари, васиятномада кўрсатиб ўтилган ишларни бажарилишини кузатиш, меросхўрларга тегиши лозим бўлган мол-мулкни уларга ўтказилишини таъминлашни ўз ичига олади. Бунда меросхўрларга тегишли бўлган мол-мулкни (уларга етиб боргунча бўлган даврда) ҳимоя қилиш ва лозим бўлса бошқариш чораларини кўриш, меросхўрларга ўтказиш учун мерос қолдирувчига тегишли бўлган мол-мулкни қабул қилиб олиш.

Ижрочи ишончли ва ўзига юкланган масъулиятни бажаришга қодир бўлган жисмоний шахс ёки компания бўлиши мумкин. Хусусан, у ислом дини талаблари асосида дафн қилиш расм-русумларини, мерос ҳуқуқига оид ислом қонун-қоидаларини билиши керак.

Албатта, васиятнома ижрочисини тайинлаш учун унинг ўзининг розилигини олиш керак бўлади.

Васиятнома икки нусхада тузилади, биттаси васият тузувчида, иккинчиси нотариусда сақланади. Истисно – бу ёпиқ васиятнома бўлиб, у бир нусхада тузилади ва нотариусда сақланади.

Васиятнома хавфсиз ва ишончли жойда сақланиши тавсия этилади. Шу билан бирга, инсон тўсатдан вафот этиб қолса, тузилган васиятномани меросхўрлар ва бошқа алоқадор томонлар кўришлари ва ундан фойдаланишлари мумкин бўлиши керак.

Агар киши васиятномани ўзида сақлашга қарор қилса, у ҳолда у қуйидагиларни ёдида тутиши керак бўлади:

  1. Васиятномани банк сейфида сақлаш тавсия этилмайди, чунки инсон вафот этганидан кейин меросхўрлар ёки васиятномани бажарувчи уни оча олмайди;
  2. Васиятноманинг нусхасини (барча саҳифаларида “нусха” деб ёзилган бўлиши керак) тайёрлаб қўйиш ва унинг асл нусхаси қаерда сақланаётганлигини олинган нусхаларга ёзиб қўйиш тавсия этилади;
  3. Бундан ташқари, васиятноманинг ижрочисига васиятноманинг асли қаерда сақлаётганлигини айтиб қўйиш ва агар керак бўлса, уни қандай олиш ҳақида кўрсатма бериш керак бўлади.

Васиятномани тўлдириш учун бу маълумот талаб қилинмайди.

Ўлим пайтида инсонга тегишли бўлган барча мол-мулк.

Мусулмон бўлмаганлар мусулмонлардан мерос олиши мумкин эмас

Асраб олинган болалар меросдан улуш ололмайдилар. Ислом дини нуқтаи назаридан улар марҳумнинг болалари ҳисобланмайди. “Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд қилган эмас. Булар оғзингиз билан айтган гапларингиздир. Аллоҳ эса, ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур» (33:4).

Шунинг учун, агар инсон хоҳласа, уларга ўз мулкнинг 1/3 қисмини васият қилиши мумкин, лекин бундай кўп бўлиши мумкин эмас.

Васиятномада меросхўрлардан бири васиятнома кучга киргунга қадар вафот этса, васиятнома тузган инсоннинг мулки васиятнома ижрочиси ёрдамида ислом дини талаблари асосида тақсимланади, деб кўрсатиб кетиш мумкин.

Марҳумнинг яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) ҳар доим улушга ҳақдор меросхўрлар ҳисобланишади ва улар ака-ука, бобо-буви ва набиралар каби узоқроқ қариндошлардан устун туришади (меросга нисбатан).

Масалан, агар эрнинг орқасидан шариат бўйича яқин қариндошлардан фақат хотини, онаси ва ўғли қолса, унинг мол-мулки 24 қисмга бўлинади ва қуйидагича тақсимланади.

 

Онасига – 4/24 (16,7%)

Хотинига – 3/24 (12,5%)

Ўғлига – 17/24 (70,8%).

Мазхаблар ўртасида мулкни тақсимлаш тартибида деярли сезиларли фарқлар мавжуд эмас. Агар сиз бу масалани тафсилотларига қизиқсангиз, мерос илмини биладиган уламоларга мурожаат қилинг.

Мерос қолдирувчининг мол-мулки унинг барча қарзлари ҳамда дафн маросими билан боғлиқ харажатлар тўланганидан кейин, меросхўрлар ўртасида тақсимланади. Бунда, марҳумдан қолган мол-мулкнинг камида учдан икки қисми тирик бўлган яқин қариндошлар ўртасида ислом дини талабларига кўра аниқ белгиланган нисбатларда (улушларда) тақсимланиши керак.

Барча мулкнинг 1/3 қисмигина (ундан кўп эмас) меросхўр бўлмаган шахсларга васият қилиниши ёки хайрияга йўналтирилиши мумкин.

Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

Насибаларни ўз эгаларига етказинглар, ортиб қолгани эса эркак кишидан яқинроғига беринг” (Саҳиҳ ал-Бухорий).

Яъни, ҳар бир фарз эгасига ўзининг насибасини беринг, ундан кейин меросдан ортиб қолса, эркак асабалардан маййитга энг яқин бўлганига беринг. Ҳадисдаги закар калимаси ўғил бола маъносини беради (хатто у эмизикли бола бўлса ҳам).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фатҳ йили бемор бўлиб, унинг сабабидан ўлимга яқинлашдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Шунда:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, менинг кўп молим бор ва биргина қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг ҳаммасини васият қилайми?» дедим

«Йўқ», дедилар

«Молимнинг учдан иккисиничи?» дедим

«Йўқ», дедилар

«Яриминичи?» дедим

«Йўқ», дедилар

«Учдан бириничи?» дедим

«Учдан бир. У ҳам кўпу, (лекин) албатта, сен меросхўрларингни бой ҳолларида ташлаб кетишинг, уларни юк бўлиб одамлардан тиланиб юрадиган қилиб ташлаб кетишингдан яхшироқдир.

(Саҳиҳ ал-Бухорий)

Агар сиз Ислом дини талабларига мувофиқ бўлган васиятнома тузмоқчи бўлсангиз, у ҳолда сиз мерос илмини биладиган уламолар (мутахассислар)га ва амалдаги қонунчиликни яхши биладиган ҳуқуқшуносларга мурожаат қилишингиз керак.