almiras

Асосий

Охиратга бўлган қатъий ишонч – мусулмон кишига хос бўлган сифатдир, чунки бу иймонининг асосий шартларидан биридир. Ҳар бир мусулмон ушбу босқичга муносиб тайёргарлик кўрган ҳолда, яъни Қуръони карим ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилган ҳолда етишга ҳаракат қилиши керак. Зеро, нажот шундадир.

Ўлимга таёргарлик, силайи раҳм, адолатли мерос тақсимоти буларнинг барчаси мўмин кишининг “дастурул амали” бўлган каломуллоҳда келган бурчларидандир (Қуръони карим 2:2; 2:180). Аллоҳ таолонинг амрларига итоат қилиш ва Қуръони каримда белгиланганидек мерос тақсимлаш барчага бирдек буюрилгандир. Мерос ҳақида нозил бўган Қуръони карим оятлари ва пайғамбар соллолоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ ҳар бир мусулмон ўз мулкининг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган қисмини мустақил тасарруф эта олиши, қолган қисмини эса қариндошлари ўртасида тақсимлаши белгиланган. Мерос кимлар ўртасида тақсимланиши ҳамда ҳар бир меросхўрнинг аниқ улуши Қуръони карим ва пайғамбар алайҳиссалом суннатларида айтиб ўтилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Васият қилгудек нарсаси бор мусулмон кишига васиятини ёзилган ҳолда ҳузурига қўймай, икки кеча (бемор бўлиб) ётиб қолишга ҳаққи йўқ», дедилар.

Юқорида келтирилган мисолда шариат қоидаларига биноан мерос қандай тақсимланиши кўрсатиб ўтилган..
Қуръони каримга асосан меросхўрлар: марҳумнинг рафиқаси, қизи, набираси (ўғлининг ўғли) ва онаси.

Қолдирилган мулкнинг 1/3 қисми васиятномага биноан марҳумнинг асраб олган ўғлига (20%) ва хайрияга (10%) йўналтирилиши кўзда тутилган.

Мусулмоннинг мероси қуйидагича тақсимланади:

Биринчи навбатда қолдирилган мулкдан дафн учун керакли маблағ ажратилади.

Қолган мол-мулкдан марҳум зиммасидаги қарз тўланади (агар қарзи бўлса).

Кейинг навбатда, агар марҳум томонидан васиятнома қолдирилган бўлса, қолган мол-мулк унга биноан тақсимланади. Васиятномада Қуръонда кўрсатиб ўтилмаган кишиларга меросдан улуш (қолган мол-мулкнинг 1/3 дан кўп бўлмаган қисми) васият қилиб қолдирилиши мумкин.

Ваниҳоят, юқорида кўрсатиб ўтилган босқичлардан кейин қолган мол-мулк Қуръони карим ва пайғамбар алайҳиссалом суннатлари асосида ишлаб чиқилган қатъий қоидаларга мувофиқ тақсимланади.

Васиятнома (араб тилида – “ал-васия”) – бу мусулмон инсоннинг қолдирган мулки тасарруфи юзасидан тузилган ҳужжат бўлиб, унда кўрсатилган улуш жами қолдирилган мулкнинг 1/3 қисмидан ошмаслиги лозим. Васиятнома - у мусулмон инсонга тегишли эканлигини билдирувчи калимаи-шаҳодатни, васият қилувчининг қарзлари, марҳумнинг дафн маросими бўйича кўрсатмалари, бажарилиши лозим бўлган бошқа баъзи хоҳиш-истаклари ва сўнгги иродаси (албатта шариат доирасидаги) ва яқинларига сўнги сўзларини ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳужжатдир.

Бугунги кунда аксар дунёвий давлатларда мерос бўйича ишлаб чиқилган ва мерос бўйича шариат ҳукмларига мос бўлмаган қонунлар амал қилади. Шу билан бирга бундай давлатларда ҳам жуда кўп мусулмонлар истиқомат қиладилар ва улар мерос ва васият масалаларини ислом дини талаб ва қоидалари асосида ҳал қилишни исташади. Ушбу дастур (яъни Ал-Мирас) айнан шу муаммони ҳал қилишда мусулмонларга ёрдам бериш учун яратилган. Чунки мусулмон одам қаерда бўлмасин ислом дини кўрсатмалари асосида яшашга интилади

Ал-Мирас дастури ислом дини талаблари доирасида ишлаб чиқилган аниқ ҳисоб-китоблар бўлиб, марҳумнинг мероси тақсимоти улар асосида амалга оширилади. Албатта марҳумнинг меросга алоқадор бўлмаган васият ва кўрсатмалари ва диний мажбурият ва қарзлари (закот, хаж кабилар) алоҳида амалга оширилади.

Ал-Мирас дастуридан кўзда тутилган мақсад:​

- меросга алоқадор масалада Қуръон ва ислом динида кўзда тутилган қонун қоидаларга аниқ риоя қилишда мусулмонларга ёрдам бериш;

- меросни қабул қилишда яқинларига ғамхўрлик қилиш, қариндошларини қийинчилик ва муаммолардан халос қилиш.

Аллоҳ насиб этган бўлса, васиятини тузиб қўйган мусулмон унга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилган бўлади, мерос тақсимоти ислом дини кўрсатмалари асосида (Ал-Мирас дастури ёрдамида) амалга оширилади, қолгани эса Аллоҳнинг раҳматидан умид қилинган ҳолда Унинг ихтиёрига ҳавола қилинади.